Нега Японияни “Кунчиқар мамлакат” деб аташади?

    Дунёдаги барча мамлакатлар Японияни кўпинча “Кунчиқар мамлакат” деб ҳам аташади. Нима учунлигини биласизми?

    Бу саволга энг кенг тарқалган жавоб ушбу мамлакатнинг географик жойлашув ўрни билан боғлиқ. Яъни Япония Шарқий Осиёнинг чеккасида жойлашгани ва қуёш чиқишини биринчилардан бўлиб қарши олгани учун шундай ном олган.

    Бу факт мазкур мамлакатнинг VIII аср бошидаги расмий номида ҳам акс этган. У икки иероглиф – 日本 шаклида ёзилган бўлиб, Нихон ёкки Ниппон деб талаффуз этилади ва “Қуёш манбаи” маъносини англатади. Ғарбда кейинчалик бу назм услубида “Кунчиқар мамлакат” деб юритила бошланган, деб хабар берди vokrugsveta.ru.