Уйқу сифати нимага боғлиқ?

    Япониянинг Васэда университети олимлари инсонинг уйқу сифати бевосита ётоқхонадаги тоза ҳаво айланиши ҳолати билан боғлиқ эканлиги аниқлашди.

    Ҳатто хонада карбонат ангидрид газининг (СО) оз миқорда ошиши ҳам уйқу яхши бўлмаслигига сабаб бўлиши мумкин.

    Science and Technology for the Built Environment (STBE) журналида эълон қилинган тадқиқот натижаларига кўра, ҳаводаги карбонат ангидрит даражаси белгиланган меъёр (800 ррm) дан ошиб кетса (аниқроғи 1000 ррm дан кўпайса) уйқу сифати бузилади. Содда айтганда уйқу маромида бўлмайди.

    Халқаро тадқиқотчилар гуруҳи тажрибалари шуни кўрсатадики, одамлар ва атроф-муҳит хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилувчи белгиланган қурилиш меъёрлари ҳам объектда етарлича ҳаво алмашуви бўлишини тўлиқ таъминлай олмайди.

    Тадқиқот гуруҳи раҳбари Мидзухо Ахимото сўзларига кўра, хонада ҳаво айланиши ёмон бўлиши чарчоқ, тўйиб ухламаганлик ҳиссини пайдо қилади, психика, юрак-қон томир фаолияти хавфининг ошишига сабаб бўлади. Олимлар турар жойларда ҳаво алмашуви ҳолатига, шу орқали соғлиққа мунтазам эътибор қаратиш шартлигини таъкидлашади, деб хабар берди lenta.ru.

    Муаллифларнинг айтишича, ётоқхонада микроиқлимни доим тўғри сақлаш худди тўғри овқатланиш ва жисмоний фаоллик каби узоқ умр кўришнинг ўта муҳим омил саналади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates