Яқин кунларда сабзи нархи тушиши кутилмоқда

    Агросектор 22 июн 2021 1393

    Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълумот беришича, мамлакатимиз вилоятларида эрта баҳордаги совуқ об-ҳаво туфайли тўлиқ етилиши деярли бир ойга кечиккан эртаки сабзи ҳосилининг йиғим-терим ишлари бошланди.

    Оммавий терим ишлари июль ойининг дастлабки кунларига белгиланган. Бу бозорни янги сабзи билан тўлиқ таъминланишига ва ушбу сабзавот нархининг тушишига олиб келади, дейилади хабарда.

    Февраль-март ойларида эртаки сабзи сепилади (ҳосили одатда майда етилади). Юқорида айтилганидек, бу йили эртаки сабзини сепиш даври баҳор фасли учун ноодатий бўлган совуқ об-ҳаво пайтига тўғри келди ва ҳосилнинг кечрок етилишига (20-25 кун кечикиб), бозорларга янги ҳосилни етказишда бир муддат танаффус юзага келишига ва нархларнинг вақтинчалик ошишига сабаб бўлди.

    Апрель-май ойларида эса ҳосили ёз ўрталарида етиладиган ўртаки сабзи, июнь-июль ойларида эса ҳосили сентябрь-октябрь ойларига тўғри келадиган кечки сабзи экилади. Шу тариқа ушбу сабзавотнинг нархи барқарорлаштирилади.

    2021 йилнинг апрель-май ойларида ўртапишар сабзи навлари экилди: фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг асосий майдонларига - 15,2 минг гектар, аҳоли томорқа майдонларига - 18,4 минг гектар. Бундан ташқари фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ғалладан бўшаган 40,5 минг гектар майдонларга сабзи экиш режалаштирилган.

    2021 йилда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан умумий ҳисобда 124,4 минг га майдонда (ўтган йилдагига нисбатан 18,2 минг га кўпрок) сабзи экиш режалаштирилган, ҳаммаси бўлиб 2,3 млн тонна сабзи ҳосили олиш мўлжалланган.

    Мамлакатимиз аҳолисининг сабзига бўлган 1 йиллик эҳтиёжи 800 минг тоннани ташкил этади. Етиширилган сабзи ҳосилининг қолган ҳажми экспорт ва қайта ишлашга йўналтирилади. Аҳолининг истеъмол саватидаги сабзининг улуши 0,4 фоизни ташкил этади. Қиш-баҳор мавсумида аҳоли истеъмолини таъминлаш мақсадида 400 минг тоннадан зиёд сабзи захира қилинади. Мамлакатимизда сабзини қайта ишловчи 250-300 минг тн қувватга эга 55 та корхона фаолият юритади. Улар томонидан сабзи асосан қуритилган, шок ҳолда музлатиш шаклида қайта ишланади. Қайта ишлашга хом-ашё сифатида сабзининг асосан кечки навлари олинади. Ўтган йили 110 минг тонна кечки сабзи қайта ишлангани маълум қилинган.

    Сабзи одатда йилига 4 маротаба экилади. Ноябрь-декабрь ойларида «тўқсонбости» усулида экилади (ҳосил одатда март-апрель ойларида тўлиқ етилади). Тўқсонбости усулида экилган экинларнинг уруғлари қишки ёғингарчиликлар натижасида тупроқдаги намликка тўйиниб, эрта баҳорда ҳаво ҳарорати 4-5 С бўлгандаёқ бегона ўтлар уруғларидан олдин униб чиқади. 2021 йилда эртаки ҳосил олиш учун 2020 йил кеч кузда «тўқсонбости» усулида 30,3 минг гектар (ёки ўтган йилга нисбатан 5,8 минг гектар кўп) сабзи экилган. Ушбу усулда экилган сабзавот апрель-май ойларида бозорни етарли даражада сабзи билан таъминлаб турди, ва у ўртача ҳисобда 2000-2500 сўмдан сотилди, дейилади хабарда.

    Сўнгги йилларда юқори ҳосилли навларни экиш ва парваришлашда инновацион ресурстежамкор технологияларни қўллаш, ёмғирлатиб суғориш тизимини жорий қилиш, минерал ўғитларга харажатларни камайтириш, касаллик ва зараркунандаларга қарши ўз вақтида ишлов бериш каби агротехник тадбирларнинг сифатли бажарилиши орқали ҳосилдорликни 20-25 тоннадан 30-40 тоннагача оширишга эришилган.

    Бу фермерларга сабзи экиш ҳаражатлари ва таннархини туширишга имкон беради: 700-800 сўмгача (6,5-7,5 цент) ёки бир килограмми учун 1,5 баробар.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates