Яраларни билдирмайдиган сунъий тери яратилди

    “Ноёб мато” оғриқли жойни механик шикастланиш ва зарарли инфекциялардан тўлиқ ҳимоя қилади.

    Теридаги ярадан хижолат тортиб, аксарият ҳолда ноқулай ҳолатда қоламиз. Ҳатто бир-икки кун ташқарига чиқмаймиз. Аптекадан махсус ёпиштирадиган қоғозни олиб ёпиштириб олишни ҳам ўйлаймиз-у, ҳамманинг эътиборини тортишдан яна хижолат бўламиз.

    Россиялик олимлар яраларни беркитиши мумкин бўлган сунъий тери яратдилар. “Ноёб мато” оғриқли жойни механик шикастланиш ва зарарли инфекциялардан тўлиқ ҳимоя қилади. Сунъий тери ҳаво ва сув буғларининг ўтишига имкон беради, шунинг учун яра жуда нам ёки ўта қуруқ ҳолатга келиб қолмайди.

    Сунъий тери қўлланилгандан сўнг, унинг ҳужайралари ярага ўтишни бошлайди. Улар тери ҳужайралари билан аралашиб, коллаген ишлаб чиқаришни рағбатлантиради. Кейин шифокорлар доимий равишда ярани боғлашлари шарт эмас. Муҳими шундаки, бемор мустақил равишда уларни тўғридан-тўғри латекс плёнкасига суриб, малҳамлардан фойдаланиши мумкин.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates