“Яшил сертификатлар” энергиянинг “тозалиги”га кафолат беради

    Энергетика 28 феврал 2024 637

    Бир дона “яшил энергия” сертификати қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда 1000 кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилганини тасдиқлайди. 

    АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзбекгидроэнерго" АЖ Трансформацияни амалга ошириш офиси бошлиғи Паҳлавон Нурматов "Яшил энергия" сертификатлари ва уларнинг долзарблиги ҳақида маълумот берди.

    “Яшил энергия” сертификати (келиб чиқиш сертификатлари ёки қайта тикланадиган энергия сертификатлари деб ҳам аталади) гидроэнергетика ва бошқа қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда, маълум миқдорда электр энергияси ишлаб чиқарилганлигини тасдиқловчи электрон ҳужжат ҳисобланади.

    Бугунги кунда, “яшил энергия” сертификати бўйича Қайта тикланувчи энергия манбаларини сертификатлаш халқаро жамғармаси (I-REC) стандартлари 50 дан ортиқ ривожланаётган мамлакатда жорий қилинган.

    Бир дона “яшил энергия” сертификати қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда 1000 кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилганини тасдиқлайди.

    Яшил сертификатларнинг асосий мақсади қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишни рағбатлантириш, шунингдек, бундай энергия манбаларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашдир.

    Иссиқхона газлари ташланмаларини қисқартириш ҳамда иқлим ўзгаришига қарши курашишга катта ёрдам кўрсатади.

    Сертификатлар сотувидан тушган маблағлар “Ўзбекгидроэнерго” АЖ гидроэлектр станцияларнинг қувватларини модернизация қилиш, янги қувватларни ишга тушуриш, янги иш ўринларини яратиш, шунингдек, тоза энергия асосида маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантирилади.

    “Ўзбекгидроэнерго” АЖ “яшил энергия” сертификатларини биржа савдоларига (spot.uzex.uz ) стандарт лотлар асосида сотувга қўяди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates