“Яшил Тошкент” picnic party — табиатни, ҳаётни асраш йўлидаги муҳим қадам бўлди

    Пойтахтимиздаги Ботаника боғида ўтказилган тадбир атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш, ҳайвонот олами ва ўсимлик дунёси дахлсизлигини таъминлаш билан боғлиқ креатив чиқишлари билан кўпчиликда унутилмас таасуррот қолдирди.

    Янги таҳрирдаги Конституциянинг 49-моддаси мазмун-моҳиятини аҳолига теран очиб бериш мақсад қилинган мазкур театрлаштирилган томошада таниқли экожурналист, “Ekolog” жамоат бирлашмаси директори, ekolog.uz сайт бош муҳаррири Наргис Қосимова дунё миқёсида тобора глобал муаммо касб этаётган сувсизлик, қурғоқчилик масалалари тўғрисида гапирди. Бу борада бугун мамлакатимиздаги мавжуд вазиятни таҳлил қилиб, ушбу модда Конституцияга ниҳоятда керак эканини, давлат мазкур моддани киритиш орқали ана шундай муаммолар борлигини тан олганини айтди.

    Экофаол, биолог Ақидахоним Моҳирова эса чиқинди ва уни қайта ишлаш муаммоси ҳақида сўзлаб берди. Конституцияга киритилаётган ўзгартишлар соҳани янада тараққий топтиришига ишонч билдирди.

    Таниқли шоир Шуҳрат Ориф ҳам ўз сўзида табиатни асраб-авайлаш каттаю кичик – барчанинг бурчи эканини айтиб этди. “Яшил Тошкент” глобал акцияга айланиши зарурлигини, янги таҳрирдаги Конституциянинг бошқа моддалари сингари 49-моддасига киритилаётган ўзгартишни ҳам қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

    Яна бир экофаол, журналист Ҳасан Тошхўжаев эса агар инсоният она табиатга нисбатан муносабатини бугун ўзгартирмаса, эртага кеч бўлишини, биз сувни исроф қилаётганимиз, ҳавони булғаётганимиз, ерни заҳарга тўйинтираёганимиз орқали ўзимиз “она” деб сифатлайдиган табиатни ўлдираётганимизни билдирди. Янги таҳрирдаги Конституция мазкур муаммоларнинг ҳуқуқий ечими бўлишини қайд этди.

    Журналист Шоира Рауфбоева эса ушбу тадбирнинг аҳамиятини алоҳида эътироф этиб, келгусида ҳам барчамиз экологияга бефарқ бўлмаслигимиз, она-табиатни бирдамликда асрашимиз кераклиги айтди. Шу мақсадда “Яшил Тошкент” ижтимоий ҳаракатини йўлга қўйишни таклиф қилди.

    Спикерларнинг барчаси 30 апрель куни Референумда ўз овозларини бериш орқали келажакни қўллаб-қувватламоқчи эканликларини билдирдилар.

    Таниқли актриса Шаҳло Зоирова ижросидаги “Табиат монологи” ҳамда Дилшода Рустамжонова ижросидаги “Болаларнинг катталарга мурожаати” номли чиқишлар йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

    Куй-кўшиқ ва махус театрлаштирилган томошаларга бой кечган мазкур анжуман Озодбек Назарбеков ҳамда Гулсанам Мамазоитова ижросидаги “Она табиат” қўшиғи билан якунига етди.

    Тадбирда экологлар, биологлар, журналистлар, блогерлар, ёзувчи ва шоирлар, умуман, халқимизнинг зиёли қатламининг 500 нафардан зиёд вакиллари иштирок этди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates