ЙҲХХ радардан келган «штраф»ни битта телефон орқали ўчиртирса бўлиши ҳақидаги хабарни рад этди

    Ижтимоий тармоқларда "Энди радардан келган штрафни битта телефон орқали ўчиртирса бўлади" сарлавҳали хабар тарқалди.

    Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабарига кўра, ушбу хабар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.

    Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ЙҲХБ Эксплуатация-монтаж бўлими диспетчерлик хизматининг 71 294 29 82 телефон рақами фуқароларга ишламаётган светофорлар, ўчиб кетган (нотўғри чизилган) йўл чизиқлари, тўсилиб қолган (нотўғри ўрнатилган) йўл белгилари сингари йўлдаги камчиликларга дуч келган тақдирда мурожаат қилишлари учун жорий этилган.

    "Ижтимоий тармоқлардаги журналист ва блогерлар шунингдек, телеграм канал админларидан асослантирилмаган ёлғон хабарлар билан тармоқ фойдаланувчиларини чалғитмасликларини сўраймиз", дейилади хабарда.
    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates