Жарима балларининг ишлаш механизими қандай?

    Қонун билан фақат 14 та қўпол ҳуқуқбузарлик учун жарима бали белгиланмоқда.

    Янги қабул қилинган қонунга кўра мутлақо янги тизим – «жарима баллари» жорий этилмоқда. Ижтимоий тармоқларда ушбу янгиликни нотўғри талқин қилиш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда.

    Ёдда тутинг жарима баллари йўл-ҳаракати соҳасидаги барча қоидабузарликларга нисбатан қўлланилмайди, деб ёзади Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси Спикери ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов ўзининг телеграмдаги саҳифасида.

    Унинг ёзишича:

    • йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслик (йўл полосасини босиш);
    • хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларини бузиш;
    • телефондан фойдаланиш ва бошқалар.

    Шу каби қоидабузарликлар неча марта содир қилинса ҳам ҳам БАЛЛ ҲИСОБЛАНМАЙДИ.

    Янги тизим жуда оддий.

    Қонун билан фақат 14 та қўпол ҳуқуқбузарлик учун жарима бали белгиланмоқда (бу Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган).

    Булар қуйидагилар:

    • 125-модда 3-қисми — ҳайдовчиларнинг тормоз тизимида, руль бошқарувида ёки уловчи қурилмада носозлиги бўлган ёхуд тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларини бошқариши;
    • 125-модда 5-қисми — Фойдаланиши ман этилган транспорт воситаларини, давлат рақам белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олинган транспорт воситаларини бошқариш;
    • 126-модда — кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали, шунингдек теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қопламали транспорт воситаларидан фойдаланиш;
    • 127-модда 1-қисми — Товуш сигналини сабабсиз бериш, транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш;
    • 128-3-модда — белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориш;
    • 128-4-модда 2-қисми — светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиш;
    • 128-5-модда — халақит бериш ёки авария ҳолатини юзага келтириш, йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиш;
    • 128-6-модда —ҳайдовчиларнинг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши;
    • 128-8-модда — одам ташиш қоидаларини бузиш;
    • 128-9-модда — қувиб ўтиш қоидаларини бузиш;
    • 129-модда — йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиш;
    • 130-модда — темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиш;
    • 137-модда 1-қисми — йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши.

    Демак, фақатгина мана шу 14 та ҳуқуқбузарлик учунгина БАЛЛ ҳисобланади. Қолган ҳар қандай йўл ҳаракатига доир қоидабузарлик учун БАЛЛ ҳисобланмайди.

    Ҳисоблаш:

    • юқоридаги қоидабузарлик содир этилганда, ҳайдовчи жавобгарликка тортилади ва унга жарима бали берилади;
    • улар бир йил давомида 12 баллдан ошса – суд тартибида қоидабузар камида 6 ойга автотранспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилади;
    • ҳар бир қоидабузарлик учун кўпи билан 2 балл берилади ва у бир йил сақланади;
    • тўпланган ҳар бир алоҳида балл бир йилдан кейин кучини йўқотади.
    • Жарима балларининг аниқ миқдори ва уларни қўллаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
    No date selected
    июн, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates