баннер
30 мар 2025
01:50

    “Алоқабанк“ АТнинг Ангор туман хизмат кўрсатиш маркази жаримага тортилди

    Рақобат қўмитаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Алоқабанк“ АТнинг Ангор туман хизмат кўрсатиш марказида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    Ўтказилган ўрганиш давомида “Алоқабанк” АТнинг Ангор туман хизмат кўрсатиш маркази томонидан ташқи реклама ва ахборотни жойлаштириш тартибини бузганлик ҳолатлари аниқланган.

    Юқоридаги ҳолатларга мувофиқ, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан “Реклама тўғрисида”ги Қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари билан “Алоқабанк” АТнинг Ангор туман хизмат кўрсатиш марказига нисбатан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунлари юзасидан молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди.

    Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди

    Телеграм каналимиз
    Text to speech