Тақдим этилган маълумотда қанча жарима баллари борлиги, қабул қилинган қарор рақами ва санаси, жарима балл учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг асос бўлувчи моддаси ва банди келтирилади.
Бунинг учун my.gov.uz иловаси ёки сайтига кириб, қидирув бўлимидан "Йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима баллари тўғрисида маълумот", дея қидирилади.
Хизматдан фойдаланиш бепул. Шунингдек, жарима баллари тўғрисидаги маълумотларни "Safe ROAD YHXX" иловаси орқали кузатиб бориш ҳам мумкин.








