Йигит омон бўлса, хавф-у хатар йўқ...

    Биз навқирон авлод баркамол, етук бўлиб вояга етсак, ўзимизда ор–номус, миллий ғурурни изчил шакллантириб борсак, Ватанимиз ҳам қудратли кучга айланади.

    Унинг тинчлиги, осойишталиги йўлида бир мушт бўлиб бирлашишимиз келажак авлод олдида юзимизнинг ёруғ бўлишига ҳам йул очади. Зеро, шоир Ғафур Ғулом таъбири билан айтганда “Йигит омон бўлса, хавф-у хатар йўқ...”

    Ватан – инсон киндик қони тўкилган хонадон тупроғидан бошланади. Шу боис, инсон илк бор нафас олиб, улғайиб вояга етган заминга меҳр–муҳаббат ва садоқатдли бўлиши, ҳар бир ҳовуч муқаддас тупроғини кўзларига тўтиёдек суртиши, унга нисбатан бир умр фарзандлик ҳисси билан яшаши ҳам қарз, ҳам фарздир.

    Бугун миллий армиямиз ёшларнинг иродасини тоблайдиган, уларни ўз Ватани ва халқига садоқат руҳида тарбиялайдиган жасорат ҳамда матонат мактаби сифатида ўзини намоён қилмоқда. Ўғлонларимизда ҳарбий хизматга, эл-юртимиз тинчлиги ва осойишталиги, осмонимиз мусаффолиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлашга бўлган масъулият туйғуси янада мустаҳкамланмоқда.

    Байрам арафасида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда Тошкент вилояти, Зангиота тумани “Қуёшли” қўрғонидаги ҳарбий қисм ва институтда “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” шиори остида медиатурда бўлиб ўтди.

    Тадбир аввалида биз ҳарбий қисм ва Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида ҳарбийлар – аскар ва офицерлар, булғуси алоқачи –курсантларнинг яшаши, спорт билан мунтазам шуғулланиши, уларнинг манавиятини юксалтириш учун яратилган шарт-шароитлар, жумладан, бой китоб фондига эга кутубхона, энг замонавий тринажёрларга эга, ўнлаб спорт турлари билан доимий шуғулланиш учун шароит муҳайё этилган ёпиқ мажмуа, ўқув биноларида яратилган қулайликлар, инновацион янгиликлар билан яқиндан танишдик.

    Мазкур институт давлатимиз раҳбари, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондонининг 2019 йил 17 январдаги “Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа соҳасида офицер кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига мувофиқ ташкил этилган.

    – Бу Мудофаа вазирлиги тизимидаги биринчи ҳарбий институтдир,–дейди институт ректори Ҳакимжон Муҳитддинов. – У ахборот-коммуникация ва алоқа ҳамда ушбу соҳасидаги илмий-ҳарбий тадқиқотларни ташкил этиш учун офицер кадрларни тайёрлаш мақсадида ташкил этилган. Бу ерда Алоқа қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги, Махсус алоқа ва давлат сирларини муҳофаза қилиш тактик қўмондонлик-муҳандислиги, Ахборот тизимлари ва технологиялари тактик қўмондонлик-муҳандислиги, Радиоэлектрон разведка ва кураш тактик қўмондонлик-муҳандислиги, Ҳаво ҳужумидан мудофаа радиотехника қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги, Ҳаво ҳужумидан мудофаа зенит-ракета қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги бўйича кадрлар тайёрланади.

    Ҳарбий қисмнинг мусиқа хонсида доира, дутор, танбур, гармон, гитара, қашқар рубоб, барабан каби мусиқа асбобларини маҳорат билан чалаётган йигитлар, кутубхонада эса бир гуруҳ хизматчи аскарлар давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси асосида фикр алмашаётган бўлса, яна бир гуруҳи эса компьютер технологиялари воситаларидан фойдаланган ҳолда электрон китоблар мутоласи билан банд.

    Ҳа, Ватанни чин дилдан севган, ардоқлаган, юрагида унга бўлган муҳаббат ҳисси жўш уриб турадиган мана шундай йигитларгина унинг ҳақиқий ҳимоячиси деган шарафли номга муносибдир.

    Биз навқирон авлод баркамол, етук бўлиб вояга етсак, ўзимизда ор-номус, миллий ғурурни изчил шакллантириб борсак, Ватанимиз ҳам қудратли кучга айланади. Унинг тинчлиги, осойишталиги йўлида бир мушт бўлиб бирлашишимиз келажак авлод олдида юзимизнинг ёруғ бўлишига ҳам йул очади. Зеро, шоир Ғафур Ғулом таъбири билан айтганда “Йигит омон бўлса, хавф-у хатар йўқ...”

    Ислом АСИЛБЕКОВ,

    Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети 3 босқич талабаси.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates