Йил бошидан бери 155 нафар қиз вояга етмасдан турмушга берилган

    2025 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонда 15–17 ёшдаги 155 нафар қиз эрта турмушга берилган.

    Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервюсида маълум қилди.

    «Эрта турмуш қуриш ва қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳлардан кўплаб ногирон фарзандлар туғилиш эҳтимолини замонавий тиббиёт исботлаган», деди у.

    Шунингдек, вазир хотин-қизларнинг интервалга риоя қилмаган ҳолатда бир календар йилида икки марта ҳомиладор бўлиш ҳолатлари, нимжон, саломатлигига путур етган фарзандларнинг дунёга келиш ҳолатлари ҳам президент бошчилигида ўтказилган селекторда эслаб ўтилганини айтди. Худаяровнинг таъкидлашича, юқоридаги ҳолатлар бўйича аҳоли орасида кенг қамровли ва таъсирчан тарғибот усуллари ўтказилади.

    «Агар мана шундай ҳолатлар такрорланадиган бўлса, буни маҳалла даражасида муҳокама қилиб, бартараф этиш чоралари кўрилади», — деди вазир.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates