Йиллик инфляция энг юқори даражага етди

    Жараён жорий йил охиригача давом этиши мумкин

    Словакияда йиллик инфляция даражаси 13,6% ни ташкил этди. Бу 2000 йилдан бери энг юқори кўрсаткич бўлиб чиқди, дея хабар беради Словакия ҳукумати.

    Бу ерда озиқ-овқат маҳсулотлари ва алкоголсиз ичимликлар нархи энг катта роль ўйнади, бу эса уй-жой ва электр энергияси харажатлари билан бир қаторда республика аҳолиси энг кўп пул сарфлайдиган ҳаражатларни ташкил қилди.

    Маҳаллий экспертларнинг фикрига кўра, Словакияда йиллик инфляция жорий йил охиригача давом этиши мумкин.