Сентябрь — кузининг биринчи ойи, аммо Ўзбекистонда об-ҳаво шароитига кўра, фақат қулайроқ ҳарорат фонида, у кўпинча ёзга ўхшайди.
Ойнинг биринчи ўн кунлигида қулай ҳарорат фонида қуруқ об-ҳаво ҳукм суриши кутилмоқда.
Кечаси ва эрта тонгда +12…+17 даража ҳароратда тетиклантирувчи салқинлик сезилади, кундузи эса қуёш нурлари ҳавони +28…+33 даражагача, баъзи жойларда 35 даражагача иситади. Ўн кунликнинг иккинчи ярмида +24…+27 даражагача қисқа муддатга пасайиши мумкин.
Кейинчалик, сентябрь ойининг охиригача пастроқ фонда ҳарорат кечалари +13…+18 даражадан +7…+12 даражагача, кундуз кунлари +28…+33 дан +20…+25 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.
Ойнинг учинчи ўн кунлигининг айрим кунларида қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши мумкин.