Ёғ қаерда арзон?

    Бугун бозорларда ўсимлик ёғи нархи муттасил ошишда давом этаётгани кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

    Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ходимлари ўсимлик ёғи нархининг ошиши борасида мониторинг ишларини олиб борганда жойларда нарх-наво қуйидагича экани маълум бўлди:

    Қорақалпоғистон Республикасида кунгабоқар ёғининг литри 18-21; пахта ёғи – 13-18 минг сўм
    Навоий вилоятида кунгабоқар ёғининг литри 17-24 минг; пахта ёғи – 15-20 минг
    Қашқадарё вилоятида кунгабоқар ёғининг литри 18-20 минг; пахта ёғи – 17-20 минг
    Сурхондарё вилоятида кунгабоқар ёғининг литри 19-22 минг; пахта ёғи – 16-18 минг
    Жиззах вилоятида кунгабоқар ёғининг литри 19-21 минг; пахта ёғи – 15-19 минг
    Самарқанд вилоятида кунгабоқар ёғининг литри 18-26 минг; пахта ёғи – 14-22 минг
    Фарғона вилоятида кунгабоқар ёғининг литри 18,5-25 минг; пахта ёғи – 14-19 минг
    Наманган вилоятида кунгабоқар ёғининг литри 18-22 минг; пахта ёғи – 16,5-18 минг
    Андижон вилоятида кунгабоқар ёғининг литри 18-23 минг; пахта ёғи – 12-20 минг
    Бухоро вилоятида кунгабоқар ёғининг литри 17-22 минг; пахта ёғи – 18-23 минг
    Тошкент шаҳрида кунгабоқар ёғининг литри 18-22 минг; пахта ёғи – 16-20 минг

    Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

    жамиятлари федерацияси матбуот хизмати