Энди камералар хавфсизлик камаридан фойдаланмаган йўловчиларни ҳам қайд этади

    Транспорт 4 октябр 2023 1400

    Хавфсизлик камари билан боғлиқ қоидаларга амал қилмаслик БҲМ 50 фоизи (165 минг сўм) миқдорида жаримага сабаб бўлади.

    ИИВ ЖХД ЙҲХХнинг маълум қилишича, эндиликда республика бўйлаб қоидабузарликни аниқловчи махсус қурилмалар ҳайдовчиларнинг транспорт воситасини бошқаришида хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларини бузиши каби қоидабузарликларни ҳам қайд этади.

    Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, конструкциясида хавфсизлик камарлари назарда тутилган транспорт воситасини бошқараётган ҳайдовчи ва унинг олд ўриндиғидаги йўловчилар ҳаракатни бошлашдан олдин хавфсизлик камарларини тақиб олишлари шарт.

    Қуйидаги шахсларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:

    • автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болалар;
    • ўқув-машқ транспорт воситасини ўқувчи бошқараётган вақтда автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспортини бошқаришни ўргатувчи амалий машғулотлар инструктори;
    • ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган беморлар (Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган касалликлар рўйхатига мувофиқ ва ушбу касалликлар билан касалланганлиги бўйича тиббий маълумотнома мавжуд бўлганда);
    • хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчаси билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт воситалари ҳайдовчиси ва йўловчилари.

    Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддаси 1-қисмига кўра, хавфсизлик камари билан боғлиқ қоидаларга амал қилмаслик БҲМ 50 фоизи (165 минг сўм) миқдорида жаримага сабаб бўлади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates