Йўлларнинг ўз вақтида ва сифатли қурилишини Транспорт прокурори назорат қилади

    Бу йил “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” ва бошқа дастурлар доирасида 10 минг 114 км ички хўжалик йўлларини қуриш ва таъмирлаш учун 3,6  триллион сўм маблағ ажратилмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори вазифасини бажарувчи Маъруфхон Хожаев бошчилигида Автомобиль йўллари қўмитасида Президентимизнинг шу йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини самарали ташкил этиш, ажратилган маблағлардан оқилона ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш, талон-торожнинг олдини олиш бўйича видеоконференцалоқа тарзидаги кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

    Йиғилишда қарорда белгиланган вазифаларни тўғри ташкил этиш, барча масъуллар ҳамжиҳат бўлиб, ҳар бир объект бўйича тизимли назоратни таъминлаши зарурлиги хусуида сўз борди.

    Бу йил “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” ва бошқа дастурлар доирасида 10 минг 114 км ички хўжалик йўлларини қуриш ва таъмирлаш учун 3,6 триллион сўм маблағ ажратилмоқда.

    Ажратилаётган маблағлар манзилли ва самарали ишлатилишини таъминлаш, талон-торожнинг олдини олиш мақсадида Транспорт прокурорининг фармойиши билан Республика Транспорт прокуратураси штаби, ҳудудларда қуйи транспорт прокурорлар раҳбарлигида алоҳида ишчи гуруҳлар ташкил этилди.

    Ҳар бир йўл қурилиши объектида иш жараёни боришини кундалик ўрганиш учун прокуратура ва бошқа масъул идоралардан малакали мутахассислар бириктирилиб, йўл қурилишини ўз вақтида ва сифатли бажариш, бюджет маблағлари мақсадли ишлатилишини таъминлаш бўйича зарур топшириқлар берилди, деб хабар бермоқда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates