Миллар дастурида айтилишича, Юнусобод туманидаги Тошкент давлат иқтисодиёт университети битирувчи талабалари пиёдалар йўлагига чиқиб, фотосессия қилган.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ҳаракат қоидаларини бузган талабаларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддаси, яъни пиёдалар ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, улар билан профилактик суҳбатлар амалга оширилган.
Бундан ташқари, ушбу тадбирдан сўнг университет атрофида тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиб, сунъий тирбандликларга сабаб бўлаётган ҳайдовчиларга нисбатан рейд тадбирлари ўтказилган ва тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.