Йўловчи поездлари учун чипта нархлари оширилмоқда

    20 октябрдан маҳаллий йўналишлардаги йўловчи поездлари чипта нархларининг тариф қисми 50% га, "Афросиёб" электропоездлари чипталари тўлиқ нархи 100 фоизга оширилади.

    Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати маълум қилди.

    Таъкидланишича, йўловчи поездлар чипта нархлари сўнгги марта 2018 йилда маҳаллий йўналишларда, 2019 йилда юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоездида қайта кўриб чиқилган бўлиб, охирги 4-5 йил мобайнида тарифлар ўзгаришсиз қолиб келмоқда.

    2019-2022 йиллар ва 2023 йилнинг 9 ойи давомида Республикамизда иш ҳақи миқдори 2.4 баробарга, электроэнергия ва ёқилғи нархларининг, логистика ва транспорт харажатларининг сезиларли даражада ошгани, шунингдек, йўловчи вагон паркларини янгилаш, янги поездларни харид қилиш, темир йўл вокзалларини замон талабларига мос равишда сақлашни ҳисобга олган ҳолда чипталар нархига ўзгартиришлар киритилмоқда.

    Шу муносабат билан "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Йўловчи ташиш хўжалигидаги йўловчи чипталарни 2023 йилнинг 20 октябрь санасидан маҳаллий йўналишлардаги йўловчи поездлари чипта нархларининг тариф қисми 50% га, юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоездлари чипталари тўлиқ нархининг 100%га оширилишини маълум қилади.

    "Ҳурматли йўловчилар, темир йўл хизматларидан фойдаланаётганингиз учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз ҳамда темир йўл соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни тўғри қабул қилишингизни сўраймиз!", дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates