Белгиланишича, кўкрак нишони идоравий мукофот ҳисобланиб, ҳар йили 30 июнь – "Ёшлар куни"да ғолибларга тантанали равишда топширилади.
Кўкрак нишони билан Мудофаа вазирлиги томонидан ташкил этиладиган мусобақа ғолиби бўлган давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг 11-синфида таълим олаётган ўқувчи ўғил болалар мукофотланади.
Қайд этилишича, кўкрак нишони билан тақдирланганларга икки йил мобайнида амал қиладиган қуйидаги имтиёзлар берилади:
- ҳарбий хизматни ўташга яроқли деб топилган ҳамда чақирув муддатларини кечиктириш ва чақирувдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган тақдирда, биринчи навбатда муддатли ҳарбий хизматга чақириш;
- Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларида қўшимча равишда 3 балл кўринишида.