“Ёшлар дафтари”га киритилган ўғил-қизларнинг 2 минг 560 нафарига амалий ёрдам кўрсатилди

    251 нафарига меҳнат қуроллари олиб берилиб, 525 нафар ёшнинг тўлов-шартнома маблағи тўланган ҳамда бошқа амалий ёрдамлар берилди.

    Айни кунда Тошкент вилоятидаги 1022 та маҳаллада ёшлар етакчиси самарали фаолият юритмоқда.

    — Жорий йил бошидан буён “Ёшлар дафтари”га киритилган ўғил-қизларнинг 2 минг 560 нафарига амалий ёрдам кўрсатилди, — дейди Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Миразиз Мирсултонов. — Уларнинг бандлиги, таълим, оилавий, ижтимоий ва саломатлик ҳолатларидан келиб чиқиб амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Хусусан, дафтарга киритилган ёшларнинг 251 нафарига меҳнат қуроллари олиб берилди. Бундан ташқари, 525 нафар ёшнинг тўлов-шартнома маблағи тўланган ҳамда бошқа амалий ёрдамлар берилди.

    Навбатдаги мулоқот ҳам мазкур ишларнинг мантиқий давоми бўлди. Суҳбатда ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр алмашилди.

    Мулоқот давомида ёшларнинг тадбиркорлик, бандлик ва таълим соҳасига оид мурожаатлари ва таклифлари тингланди.

    Вилоят ёшлари етакчиси ўғил-қизлар ва уларнинг ота-оналари томонидан йўлланган ҳар бир мурожаатни қоғозга тушириб борди ва ечими юзасидан зарур тавсия ва маслаҳатларини берди.

    Мулоқотдан сўнг Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Миразиз Мирсултонов ёшлар томонидан билдирилган ҳар бир масала бўйича Ёшлар ишлари агентлигининг туман-шаҳарлардаги масъуллари билан биргаликда ижросини назоратга олишини маълум қилди.

    Ёшлар билан ишлаш, улар билан яқиндан ҳамкорлик қилишнинг имконияти ва йўллари кўп. Вақт тиғизлиги, вазифалар кўплиги юма-юз кўришиб, гаплашиш имконини бермаслиги мумкин. Аммо ғайрати нигоҳидан сезиладиган ёшларнинг саволларига бугун жавоб бермаслик, уларнинг шиддатини сўндириб қўйиши ҳам ҳеч гапмас.

    Шу боис бу каби мулоқотларни мунтазам ташкил этиб бориш, муаммоларни ўз вақтида ечимига имкон бўлиши билан бирга, ёшлар учун алоҳида мотивация вазифасини ўташи шубҳасиз.

    Шунингдек, ёшларимизнинг ўз имкониятларини тўлақонли юзага чиқаришига ёрдам бериш, уларнинг фаоллигини, жамиятдаги жараёнларга дахлдорлик ҳиссини, ўзига, юртимизнинг порлоқ келажагига бўлган ишонч ва умидини оширишга хизмат қилмоқда.

    No date selected
    июн, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates