“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар қандай кўмак олади?

    Кейинги авлод 28 сентябр 2023 1993

    Жорий йил бошидан “Ёшлар дафтари”га кириш учун 360 436 та онлайн мурожаат келиб тушган.

    Шундан ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг 340 440 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилиб, 243 591 нафарига амалий ёрдам кўрсатилди. Бу ёрдам нималардан иборат бўлди?

    Хусусан, ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож 14 187 нафар ёшларга 36,2 млрд сўмлик асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари ажратилиб, ўз ҳудудларида доимий иш билан таъминланди.

    Мисол учун:

    –Фарғона вилояти, Фарғона шаҳрида яшовчи Мирзаахмедов Хусанжон Эркинжон ўғлига акфа ром ишлаб чиқариш бўйича фаолиятини йўлга қўйиш учун 12 млн сўмлик асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари ажратилди. Ҳозирги кунда ўз ҳонадонида 4 нафар ёшнинг бандлигини таъминлаб, ойлик 5-10 млн сўм даромад олмоқда.

    –Тошкент вилояти, Зангиота туманида яшовчи Интимоқов Назар Хасан ўғлига ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун компьютер жамланмаси олиб берилган. Бугунги кунда у автомобилларнинг яроқсиз шиналаридан болалар учун ўйинчоқлар ва кўргазма қуроллари ясаш фаолиятини йўлга қўйиб, айни вақтда ойлик 7-8 млн сўм даромад олишга эришмоқда.

    Ижтимоий ҳимояга муҳтож 40 мингдан ортиқ ёшларга 107,4 млрд сўм миқдорда тўлов-шартнома харажатлари қоплаб берилиб, таълимни давом эттириш имконияти яратилди.

    Мисол учун: Фарғона вилояти, Риштон туманида яшовчи Обиджонов Шавкатжон Олимжон ўғли (онаст вафот этган, ярим етим) Тошкент давлат техника университети талабаси. “Ёшлар дафтари”га тўлов-контракт маблағларини тўлашда ёрдам сўраб киритилган. “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2022 йилда 1 млн 600 минг сўм, 2023 йилда эса 2 млн сўм “тўлов контракт” маблағлари тўлаб берилган.

    Бугунги кунда ўқишни муваффақиятли тугатиб Риштон туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлимида иш фаолиятини бошлади.

    Даволанишга эҳтиёжи мавжуд 26 519 нафар ёшларга хориж ва юртимиздаги шифохоналарда даволанишлари ва зарурий дори-дармонлари хариди учун 26,2 млрд сўм сарфланди.

    Мисол учун:

    Тошкент шаҳри, Шахонтоҳур тумани “Янги Жарариқ” маҳалласида истиқомат қилувчи Эргашева Дилдора Абдулбоқий қизи “Болалар серебрал фалажи (ДЦП)” ташхиси билан даволаниш учун “Ёшлар дафтари”га киритилиб, “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан “Medion Family Grоup” клиникасида даволаниши учуг 14 млн сўм миқдорида даволаниш харажатлари қоплаб берилган.

    –Андижон вилояти, Жалақудуқ туманида яшовчи Хайдарова Мухтасар Азамжон қизи “Оғир буйрак етишмовчилиги” ташхиси билан даволаниш мақсадида “Ёшлар дафтари”га киритилган. Бугунги кунда “Ёшлар дафтари” жамғармасидан 15 млн сўм маблағ ажратилиб, операция қилиниб соғлом ҳаётга қайтишига кўмаклашилди.

    Доимий иш ўрнига эга бўлмаган 6 438 нафар ёшларга 28,5 млрд сўм миқдорда ҳарбий хизмат бадали қоплаб берилиб, бандлиги таъминланди.

    Кам таъминланган, ногирон ва оғир хаётий вазиятдаги 18 838 нафар ёшларга 22,8 млрд сўм миқдорда зарурий молиявий кўмак кўрсатилди ва қарийиб 19 минг нафар ёшларнинг ижтимоий аҳволи яхшиланишига эришилди.

    Замонавий касбларни эгаллашга ҳамда хорижий тилларни ўрганишга қизиқувчи 3 024 нафар ёшларга 12,3 млрд сўм ажратилди. Улар “Веб-дастурлаш”, “Дизайн”, “Моделинг”, “Веб иловалар яратувчиси” каби касбларга ўқитилди.

    Мисол учун:

    – Хоразм вилояти, Боғот тумани Тозабозор маҳалласида яшовчи Қаландаров Боймирза Хайдарбек ўғлига “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан “DATA-UNION” ўқув марказида “Архитектура ва дизайн” йўналишида ўқиши учун 2,3 млн сўм ўқиш харажатлари қоплаб берилган. Бугунги кунда “3DMAX” йўналишида фрилансерлик фаолиятини амалга ошириб ойлик 3-4 млн сўм даромад қилмоқда.

    – Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани Оҳалик маҳалласида яшовчи Джуракулов Асилбек Уктамович “Ёшлар дафтари”га “Келажак касблари” лойиҳаси доирасида киритилиб, “SMM-social media marketing” йўналишида таълим олиши учун 1,8 млн сўм субсидия ажратилган. Бугунги кунда фрилансерлик фаолиятини амалга ошириш орқали ойига 3.5-4 млн сўм даромад топмоқда.

    Ёшларнинг ҳайдовчилик курслари харажатлари учун 3,1 млрд сўм маблағ сарфланиб, 3 379 нафар ёшларга ўз ҳудудида ҳайдовчилик фаолиятини йўлга қўйишига, шу орқали ўзини-ўзи банд қилишига кўмаклашилди.

    Ўқувчи ёшларнинг илм-фан, маданият, санъат ва спорт бўйича тўгараклар харажатлари учун 3,2 млрд сўм ажратилди. Ўқув курсларида 4 049 нафар ёшлар қатнашди.

    Ижтимоий ҳимояга муҳтож, биринчи марта паспорт олувчи 4 139 нафар ёшларга 1,1 млрд сўм миқдорда фуқаролик паспорти олиш бадали қоплаб берилди.

    Иқтидори, салоҳияти юқори 1 509 нафар ёшларга 1,5 млрд сўм ажратилиб, уларнинг маҳаллий ва халқаро даражадаги олимпиада, танлов ва мусобақаларда иштироки таъминланди.

    Уй-жойга эҳтиёжи бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож 746 нафар ёш оилага 1,5 млрд сўм миқдорда 1 йиллик турар-жой ижара харажатлари қоплаб берилди.

    Ижтимоий ҳимояга муҳтож 4 340 нафар ёшларга 488 млн сўм ажратилиб, улар мамлакатимиздаги туризм объектларига саёҳатларга юборилди.

    Сифатли таълим учун замин яратиш мақсадида ижтимоий ҳимояга муҳтож 1 188 нафар ўқувчи ёшларга 100 млн сўмлик мактаб формаси ҳамда ўқув қуроллари ажратилди.

    Касб-ҳунар эгаллашга иштиёқи юқори 1 195 нафар ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш учун 807 млн сўм ажратилиб, уларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишига эришилди.

    Деҳқончилик ва томорқа хўжалигини юритиш билан шуғулланаётган 582 нафар ёшларга 807 млн сўмлик уруғлик ва кўчатлар хариди учун субсидия ажратилиб, ҳар бирининг 5-10 млн сўмгача соф даромад олишларига кўмаклашилди.

    Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида танлов ва тадбирларни маҳалла-сектор-туман-ҳудуд даражасида ташкил этиш учун 41,1 млрд сўм ажратилиб, лойиҳалар доирасида 5,5 млн нафар ёшлар қамраб олинди.

    Туман, шаҳарлардаги кутубхоналарнинг китоб фондини бойитиш ва спорт майдончаларига янги замонавий жиҳозлар ажратиш учун 2,9 млрд сўм йўналтирилди.

    Ёшларнинг индивидуал муаммоларини ўрганиш натижасида аниқланган эҳтиёжларидан келиб чиқиб, 100 мингдан ортиқ ёшларга турли зарурий ёрдамлар кўрсатилди.

    Давлатнинг алоҳида кўмагига муҳтож “Оғир” тоифадаги ёшлар билан ишлаш бўйича:

    2023 йилда ҳар бир маҳаллада ёшларнинг баланси шакллантирилди, бу орқали 9 миллион нафар ёшлар 3 тоифага ажратилиб (396 минг - “оғир”, 4,8 млн - “ўрта”,
    4,2 млн - “яхши”), улар билан индивидуал ишлаш тизими жорий этилди;

    Давлат раҳбарининг 11 апрел кунги видеоселектор йиғилишларидан келиб чиқиб давлатнинг алоҳида кўмагига муҳтож “оғир” тоифадаги 396 минг нафар ёшлар 6 755 нафар раҳбарлар (вазирлик, идора, ташкилот раҳбарлари, вилоят туман сектор раҳбарлари бошқарма ва бўлим бошлиқлари, ҳарбий қисм командирлари)га бириктирилди.

    Амалга оширилган чора-тадбирлар 146 минги тоифадан чиқарилди, 249 минг нафар ёшлардан 176 мингта муаммолар аниқланиб, уларнинг 166 мингтаси (93 фоизи) ҳал этилди. “Оғир” тоифадаги жами ёшлардан 65 225 нафарида ижтимоий-иқтисодий муаммолар аниқланмаган. Муддат талаб этадиган масалалар сони 12 621 тани ташкил этмоқда.

    Маълумот учун: 33 нафар вазирлик, идора ва ташкилот раҳбарларига 1 270 нафар, уларнинг 101 нафар ўринбосарларига 3 030 нафар ёшлар бириктирилган.

    Ўтган давр мобайнида “Оғир” тоифадаги ёшларнинг, 9 876 нафар ёшлар ишга жойлаштирилди, 13 524 нафарига экин майдонлари ажратилди, 4 881 нафарига имтиёзли кредитлар ажратилди, 5 191 нафари касб-ҳунарга ўқитилмоқда, 9 072 нафарига асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари ажратилди, 2 467 нафар ёшларга тўлов-контракт маблағлари тўлаб берилди, 2 195 нафари илм-фан соҳалари бўйича турли тўгаракларда ўқитилмоқда, 23 881 нафарига бир марталик моддий ёрдам берилди, 26 084 нафарининг даволанишига кўмаклашилди, 2 388 нафарига ногиронлар реабилитация техник анжомлари тақдим этилди, 850 нафарига уй таъмирида кўмаклашилган бўлса, 65 730 нафар ёшларга бошқа турдаги зарурий ёрдамлар кўрсатилди.

    Мисол учун:

    –Тошкент шаҳри, Сергели тумани, “Эски Жалойир” маҳалласида яшовчи пробация назоратига олинган Абдурафиқов Тоҳиржон Абдумалик ўғли Мактабгача ва мактаб таълими вазири (Ҳ.Умарова)га бириктирилган. Ёш билан суҳбатлашилганда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ишини йўлга қўйиш учун ёрдам сўраган. Бириктирилган масъул раҳбар (Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳ.Умарова) томонидан ёшга 11 млн сўмлик автомобилларга техник хизмат кўрсатиш анжомлари тақдим этилган. Бугунги кунда ушбу ёш ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб ҳафтасига 10-12 тагача автомобилларга техник хизмат кўрсатиб,ойига 10 млн сўм соф даромад топмоқда;

    Андижон вилояти, Андижон шаҳри Бунёдкор маҳалласида яшовчи пробация назоратидаги ёш Мирзаханов Темур Ботир ўғли Андижон вилояти ҳокими (Ш.Абдураҳмонов)га бириктирилган. 2023 йил 15 май куни вилоят ҳокими билан учрашиб уй муаммоси борлигини маълум қилган. Ёшга Янги Андижон массивидан 3 хонали уй берилган. Бугунги кунда Мирзаханов Темур оиласи билан ушбу хонадонда истиқомат қилиб, “Биотех” МЧЖда ишчи сифатида ишлаб 2-2,5 млн сўм даромад топмоқда;

    Жиззах вилояти, Бахмал тумани “Дўстлик” маҳалласида яшовчи ногиронлиги бўлган ёш Ҳалилова Маржона Олим қизи вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи (А.Эргашев)га бириктирилан. Ёшнинг муаммоси ўрганилганда тикув машинасига эҳтиёжи мавжудлиги аниқланиб, унга бириктирилган масъул хомийлиги асосида тикув машинаси тақдим этилган. Бугунги кунда аёллар ва ёш болалар кийимларини тикиш орқали ойига ўртача 2 млн сўм даромад топмоқда;

    –Наманган вилояти, Наманган шаҳри “Озод” маҳалласида яшовчи ногиронлиги бўлган ёш Махмудов Даврон Рахимжон ўғли Наманган мухандислик технология институти ректори (О.Маматкаримов)га бириктирилган. Ёш билан суҳбатлашилганда сартарошлик ҳунарини эгаллаганлиги, бироқ бугунги кунда иқстисодий имконияти чекланганлиги сабабли зарурий асбоб-ускуналари мавжуд эмалигини билдирган. Бириктирилган масъул томонидан ёшга 7 млн сўмлик сартарошлик асбоб-ускуналари берилиб, фаолият юритиши учун маҳалла ҳудудидан жой топиб берилган. Бугунги кунда сартарошлик фаолияти билан шуғулланиб ойига ўртача 3 млн сўм даромад топмоқда.

    No date selected
    июн, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates