Ёшларни ишга жойлаштиришда “Камаз” компанияси билан ҳамкорлик ўрнатилади

    Таълим 3 май 2023 1661

    Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида “Камаз” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

    Унда вазир Иброҳим Абдураҳмонов “КАМАЗ” компанияси Инсон ресурсларини ривожлантириш департаменти директори Лениза Хикматуллина билан Ўзбекистон ва Россия ўртасида касбий таълимни ривожлантиришда ҳамкорликни масалаларини муҳокама этди.

    Қайд этиш жоиз, ҳозирда “Камаз” компаниясининг Татаристон Республикасидаги ишлаб чиқариш комплексларида йилига 900 нафар номзодларни касбга ўргатиш йўлга қўйилган, ишлаб чиқаришда 1800 нафар ўзбекистонлик меҳнат қиляпти.

    Шунга қарамай, компанияда бўёқчи, чилангар, пайвандчи, ҳайдовчи ва ҳайдовчи-электрик каби касб эгаларига бўлган талаб катталиги таъкидланди. Компания вакиллари ушбу йўналишларда ўзбекистонлик ёшларни иш билан таъминлаш учун вазирлик билан ҳамкорликда иш олиб бориш истагини маълум қилди.

    И.Абдураҳмонов ўзбекистонлик ёшларни талаб этилаётган касбларга ўргатиш, уларнинг тил малакасини ошириш ҳамда “КАМАЗ” компанияси ишлаб чиқариш комплексларида кафолатланган иш билан таъминлаш борасида бир қатор таклифларни илгари сурди. Хусусан, компания томонидан Ўзбекистондаги мутахассисликка мос коллеж ва техникумлар танлаб олиниб, уларда “Камаз” бренди остида тўлиқ таълим ҳамда касбий тайёрлаш дастурларини йўлга қўйиш таклиф этилди.

    Шунингдек, Ўзбекистондаги профессионал таълим муассасалари базасида махсус тайёрлов курсларини ташкил этиш, уни муваффақиятли якунлаб, сараланган битирувчиларни ишга жойлаштириш каби масалалар ҳам муҳокама этилди.

    Ушбу ҳамкорлик доирасида жалб этилган ишчилар ҳақ-ҳуқуқларининг тўлиқ таъминланиши, ижтимоий ҳимоя жараёнларининг тўлиқ амалга оширилиши зарурлиги алоҳида белгилаб ўтилди, деб хабар беради Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates