Ёшларнинг олий таълим билан қамров даражаси 4 баробар ошди — Улуғбек Тошкенбоев  

    Айни пайтда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида олий таълим муассасалари ва академик лицейлар рейтингини эълон қилишга бағишланган тадбир ўтказилмоқда. 

    Тадбир давомида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев олий таълим муассасаларининг қамров кўрсаткичларига тўхталиб ўтди.

    – Сўнгги йилларда ёшларнинг сифатли олий таълим олиш имкониятларини кенгайтириш давлат сиёсатининг асосий устувор вазифаси бўлиб келмоқда. Хусусан, ёшларнинг олий таълим билан қамров даражаси 4 баробар (2016 йилдаги 9 фоиздан 2022 йилда 40 фоизга) ошди.

    Таълим хизматлари бозорида хорижий ва нодавлат таълим хизматлари вакилларининг иштироки кенгайди. Жумладан, олий таълим муассасалари сони 3 баробар (2016 йилдаги 65 тадан 2022 йилда 177 тага), нодавлат ОТМлар сони 13 карра (2016 йилдаги 4 тадан 2022 йилда 53 тага) кўпайди.

    Қамров билан бир қаторда таълим сифатини ҳам таъминлаш бугунги кунда долзарб бўлиб турибди. Жаҳон банкининг Инсон капитали индекси тадқиқот натижаларига кўра, амалдаги таълим тизими ёшларга ўз салоҳиятининг ўртача 62 фоизини руёбга чиқариш имконини бермоқда, – деди Улуғбек Тошкенбоев.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates