«Ғиждувон шашлик» гeографик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган

    Ижтимоий тармоқларда Ғиждувон тумани ҳокими Шерзод Ашуровнинг кимдир Ғиждувон шашликларини пишириб, сотмоқчи бўлса, туман ҳокимлигига тўлов тўлаши кераклиги ҳақида туманда бўлиб ўтган тадбирда айтган гаплари акс этган видеохабар тарқалди.

    Адлия вазирлигиннг таъкидлашича, муайян товарнинг географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиши жисмоний ва юридик шахсларга қўшимча мажбуриятларни юкламайди, географик кўрсаткичларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.

    Таъкидланишича, Адлия вазирлиги географик кўрсаткичларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади.

    Бухоро вилоят адлия бошқармасининг кўмаги билан жорий йилнинг 24 август куни «Ғиждувон шашлик» географик кўрсаткич сифатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.

    Бухоро вилоятида биринчи бўлиб давлат рўйхатидан ўтказилган ушбу географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома унинг эгаси, яъни Ғиждувон туман ҳокимлигига гувоҳномада кўрсатилган товар турига нисбатан фойдаланиш ҳуқуқини беради.

    Мазкур географик кўрсаткич гувоҳномаси вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш.Баҳронов томонидан давлатимиз мустақиллигининг 32 йиллик байрами тадбирлари доирасида Ғиждувон туман ҳокими Ш.Ашуровга тантанали равишда топширилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates