Қайд этилишича, унда юнон-рум ва аёллар кураши бўйича бир қатор вазн тоифаларидаги беллашувлар ташкил этилди. Муросасиз баҳслар давомида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлди.
Кумуш медаль:
- -63 кг: Ҳусниддин Олимбоев
Бронза медаль:
- -50 кг: Жонпўлат Тўлқинбоев
- -87 кг: Раҳимжон Узоқов
- -50 кг: Муштарий Толипбекова
- -59 кг: Лайло Собирова
Аҳамиятлиси, мусобақада 2 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғарган «классик» курашчиларимиз умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади.









