Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича шу йилнинг 17 июль куни Юнусобод тумани Абдулла Қодирий кўчасида кеч соат 19:15 ларда, "Lada Largus" русумли транспорт воситасида қисқа туташув содир бўлиши оқибатида, ёнғин келиб чиққан.
Ҳозирда ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқланмоқда.
Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз, — дейилади хабарда.