Дарё ўртасидаги оролчада қолиб кетган бола қутқарилди

    Юқори Чирчиқ туманидан оқиб ўтувчи “Қорасув” дарёсида қолиб кетган ёш бола Тошкент вилояти ФВБ томонидан қутқарилди.

    Ижтимоий тармоқларда Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи "Қорасув" дарёсида ёш бола қолиб кетганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди.

    Ҳолат бўйича Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.

    Тошкент вилояти ФВБга шу йилнинг 10-июнь куни соат 13:50 да Юқоричирчиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи "Қорасув" дарёси ўртасида бир бола қолиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

    Тошкент вилояти ФВБ қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб борган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида, оролчада қолиб кетган бола махсус анжомлар ёрдамида соғ-саломат қирғоққа олиб ўтилган.

    Маълум бўлишича, дарёга чўмилиш мақсадида борган бола сузиб холдан тойган ва дарё марказидаги оролчага чиқиб олган. Сув оқимининг тезлиги юқори бўлганлиги сабабли орқага қайтишни имкони бўлмай қолган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates