Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги бош директори Абдушукур Содиқов маълум қилди.
Агентлик томонидан ўтган 9 ой давомида барча спорт турлари бўйича 280 та допинг-синамалар олинди ва 5 та спортчи тақиқланган модда истеъмол қилганлиги аниқланди.
Бундан ташқари, мамлакатимизда ўтказилган халқаро мусобақаларда спортчилардан допинг-синамаларни олиш Ўзбекистон миллий антидопинг агентлигига ишониб топширилди. Бунда 95 та спортчиларда текширув ишлари олиб борилди.
Агентлик томонидан спортчилардан допинг синамалар олиш янги босқичга олиб чиқилди. Шу кунга қадар фақат пешобдан синамалар олинган бўлса, эндиликда қон орқали синамалар олиш йўлга қўйилди.