Юртимизда салқин кунлар бошланмоқда

    Шанба ва якшанба кунлари ҳаво массасининг кириб келиши республиканинг барча ҳудудларига тарқалади ва кузги салқин сифатида ўзини намоён этади.

    Гидрометеорология хизмати маркази жорий йилнинг 9–12 сентябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

    Унга кўра, бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида 32-35° атрофида бўлган ҳарорат билан қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат республиканинг ғарбий ҳудудлари бўйича Волга бўйи ҳудудларидан салқин ва бироз нам ҳаво массалари кириб келиши давом этади.

    Шанба ва якшанба кунлари ҳаво массасининг кириб келиши республиканинг барча ҳудудларига тарқалади ва кузги салқин сифатида ўзини намоён этади.

    11 сентябрда осмонда кузги булутлар пайдо бўлади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. 11-12 сентябр кунлари Фарғона водийси вилоятлари бўйича баъзи жойларда ва республиканинг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади.

    Фронт кириб келишида 10-11 сентябрь кунлари шамол 15-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади, шанба куни Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида шамолнинг кучайиши баъзи жойларда 20-23 м/с га етиши мумкин.

    Республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати пасаяди ва якшанба кунига келиб кундуз кунги ҳарорат 23-28° гача пасаяди. Душанба кунига келиб тунги ҳарорат ўзининг минимумига етади, бунда термометр кўрсаткичи 10-13° гача тушади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates