“Заковат” интеллектуал ўйинининг мактаб лигаси ташкил этилади.
“Рақамли авлод” лойиҳаси доирасида камида 50 минг ёш ўқитилиб, ҳудудларда IT ва киберспорт турнирлари ўтказилади. Бунда “Рақамли авлод қизлари” лойиҳаси бўйича туман ва вилоят танловлари ўтказилади.
“Менинг маҳаллам – менинг фахрим” лойиҳаси доирасида ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича 100 минг ёш волонтёрликка жалб қилинади.
150 дан ортиқ сунъий, шунингдек, барча табиий сув ҳавзаларидан самарали фойдаланиш, бунда ёшларнинг хавфсизлигини таъминлаш вазифаси қўйилди.
“Ёшлар туризми ойлиги” ўтказилиб, 1 миллион ёшлар учун музей ва тарихий обидаларга экскурсиялар ташкил қилинади.