Госпитал мактаб Ўзбекистон учун янги йўналишдир. Унинг вазифаси узоқ вақт давомида даволанаётган ҳамда мактаб ёки боғчага бориш имкониятига эга бўлмаган болаларнинг сифатли ва узлуксиз таълим олиш ҳуқуқини рўёбга чиқаришга кўмаклашишдир.
Бугун мактабга Зироат Мирзиёева ташриф буюрди.
Мактабда Zamin Creative ижод студияси мавжуд. У ерда болалар мусиқа, тасвирий санъат ва медиа йўналишларида билим олмоқда. IT-лабораторияда ўқувчилар робот техникаси ва дастурлаш асосларини ўрганишлари мумкин.
Ушбу мактаб “Zamin” фонди томонидан Ўзбекистон Мактабгача таълим, Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамкорликда амалга оширилаётган госпитал педагогика соҳасидаги катта лойиҳанинг натижасидир.