«Замин» фонди Васийлик кенгашининг раиси Кохлеар имплантация дастури доирасида 36 нафар болалар, уларнинг ота-оналари ва шифокорлар билан учрашди

    Ижтимоий ҳаёт 18 декабр 2020 2725

    Кохлеар имплантация дастури доирасида Педиатрия маркази билан биргаликда эшитиш қобилияти заиф ва кар болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларнинг 200 нафар ўқувчиларига комплекс ташхис кўриги ўтказилди.

    Комплекс ташхис кўригининг натижалари асосида жами 36 та жарроҳлик амалиётини ўтказиш режалаштирилган эди – 33 таси кохлеар имплантларни, 3 таси эса суяк ўтказувчанлигини таъминлаб берувчи имплантларни ўрнатиш бўйича. 2020 йилнинг ноябрь ойдан центябр ойигача 23 нафар болалар учун жарроҳлик амалиёти ўтказилди ва уларнинг эшитиш қобилияти тикланди. 19-20 декабрь кунлари қолган 13 та жарроҳлик амалиёти етакчи отожарроҳ, тиббиёт фанлари доктори, профессор Владислав Евгеневич Кузовков бошчилигида амалга оширилади.

    Дастур, шунингдек, имплантларнинг кейинги босқич созланиши ҳамда болаларнинг логопедлар ва сурдопедагоглар билан шуғулланишини назарда тутувчи дастлабки реабилитация босқичини ҳам ўз ичига олади.

    2020 йилнинг 18 декабрь куни «Замин» фонди Васийлик кенгашининг раиси Зироат Мирзиёева дастурда иштирок этаётган 36 нафар болалар, уларнинг ота-оналари ва шифокорлар билан учрашди. Иштирокчилар жарроҳлик амалиётининг натижалари ва таассуротлари билан ўртоқлашди.

    Фонднинг дастурига кўра, келгуси йилда ҳам ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчилари учун 30 дан ортиқ кохлеар имплантация бўйича жарроҳлик амалиётларини ўтказиш режалаштирилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates