“Зомин тоғлари” ЮНEСКО Бутунжаҳон миллий табиий мероси рўйхатига тақдим этилди

    “Зомин тоғлари” миллий табиий мерос объекти дастлабки номзодномаси ЮНEСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси томонидан ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси марказига юборилди. ЮНEСКО мезонларига мувофиқ қабул қилинган номзодномалар икки йил ичида кўриб чиқилади.

    Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2023 йил 31 августдаги ПФ-81-сон Фармонининг 12-банди ижросини таъминлаш доирасида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан “Зомин тоғлари” миллий табиий мерос объекти дастлабки номзоднома ҳужжати тайёрланиб, ЮНEСКО Бутунжаҳон мероси марказига тақдим этиш учун ЮНEСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссиясига юборилди.

    Мазкур номзоднома Экология вазирлиги мутахассислари, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги “Ҳ.М.Абдуллаев номидаги Геология ва геофизика институти” давлат муассасаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология ва Ботаника институтлари, шунингдек, Ўзбекистон Миллий университети тадқиқотчи-экспертларидан иборат Ишчи гуруҳ томонидан Зомин давлат қўриқхонаси ва Зомин миллий табиат боғига амалга оширилган экспедициялар давомида олинган илмий маълумотлардан фойдаланилган ҳолда тайёрланди.

    Таъкидлаш жоизки, “Зомин тоғлари” Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан буён ЮНEСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига номзодномаси тақдим этилаётган илк миллий табиий мерос объектидир. Ҳозирга қадар мазкур нуфузли рўйхатга трансчегаравий табиий объектлар — Ғарбий Тян-Шан тоғи (2016 йилда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон томонидан киритилган) ва Мўътадил минтақадаги Турон саҳролари (Устюрт платоси/2023 йилда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон томонидан киритилган) киритилган.

    Шунингдек, мамлакатимиз ҳудудидаги Чотқол биосфера қўриқхонаси 1978 йилда ва Қуйи Амударё давлат биосфера қўриқхонаси (2021 йилда) ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон биосфера резерватлари тармоғидан жой олган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates