Зоминда 70 оилага 1 гектардан ер ажратиб берилди

    Зомин тумани ҳокимининг қарорига биноан, давлатимиз раҳбарининг ушбу қарори ижросини таъминлаш мақсадида ижтимоий ҳимояга муҳтож,  кам таъминланган ҳамда деҳқончилик соҳасида билим ва кўникмага эга бўлган  70 оилага 1 гектардан ер ажратиб берилди.

    Президентимизнинг 2020 йил 1 майдаги “Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан фойдаланишдан чиқиб кетган ва ер ости сув захираси мавжуд бўлган ерларни фойдаланишга киритиш ва уларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун аҳолига имтиёзли шартларда ажратиб бериш тартиби белгиланган.

    Зомин тумани ҳокимининг қарорига биноан, давлатимиз раҳбарининг ушбу қарори ижросини таъминлаш мақсадида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ҳамда деҳқончилик соҳасида билим ва кўникмага эга бўлган 70 оилага 1 гектардан ер ажратиб берилди. Ушбу ер майдонларида енгил конструкцияли дала шийпони ва суғориш иншоотларини барпо этишга рухсат берилади. Шунингдек, турар жой, бино ва иншоотлар қуриш қатъиян ман этилади.

    Ҳозир ажратилган ер майдонларида сув тежовчи технологияларни қўллаш орқали сабзавот, полиз, картошка, дуккакли ва мойли экинлар экилиши, боғ ва токзорлар барпо этилиши режалаштирилмоқда. Фуқаролар ушбу ер майдонларидан 10 йил муддатда беғараз тарзда, яъни текинга фойдаланиши мумкин. Шу муддат ичида белгиланган экин турларини экиб, иш ўринларини яратган фуқаролар ердан фойдаланиш муддатини узайтириш имкониятига эга бўлади.

    Худойберди КАРИМОВ,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates