Самарқанд БМТнинг давлат хизматлари форумига мезбонлик қилади

    Халқаро ҳамкорлик 14 апрел 2025 1338

    Шу йилнинг 23-25 июнь кунлари Ўзбекистонда илк маротаба тарихий Самарқанд шаҳри Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг нуфузли Давлат хизмати форуми — 2025ʼга (UNPSF) мезбонлик қилади.

    Рақамли технологиялар вазирлигининг хабар беришича, ушбу глобал аҳамиятга эга тадбир “2030 йилгача беш йил: Барқарор келажак учун давлат хизматларини кўрсатишни жадаллаштириш” мавзусида бўлиб, вазирлар, юқори лавозимдаги давлат амалдорлари, фуқаролик жамияти етакчилари ва инноваторларни давлат хизматининг истиқболи ҳақида фикр алмашиш учун бир жойга тўплайди.

    Форум 23 июнь — БМТнинг Давлат хизмати кунида расман очилади ва давлат бошқарувини такомиллаштириш ҳамда давлат хизмати самарадорлигини оширишга қаратилган юқори даражадаги музокаралар, инновацион ечимлар ва стратегик ҳамкорлик учун платформа вазифасини ўтайди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates