баннер
20 мар 2025
20:44

    Самарқандда "Ёш экологлар боғи" ташкил этилмоқда

    Самарқандда, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги "Зарафшон" миллий табиат боғида "Ёш экологлар боғи" барпо қилинмоқда.

    "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилган кўчат экиш акциясида боғда Экология вазирлиги, вилоят экология бошқармаси, вилоят прокуратураси вакиллари, "Сиз экологияга оид қонунларни биласизми?" кўрик-танловининг республика босқичида қатнашадиган ўқувчи ёшлар ҳамда эко-волонтёрлар иштирокида 600 туп қайрағоч, гужум ва Қрим қарағайи дарахт кўчатлари экилди.

    Ўз навбатида ёшларга яшиллик даражасини ошириш иқлим ўзгариши, атмосфера ҳавоси ифлосланиши каби долзарб экологик муаммоларнинг самарали ечими эканлиги таъкидланди.

    Шунингдек, ўқувчиларга "Зарафшон" миллий табиат боғида экскурсия ташкил этилди. Саёҳат давомида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг биохилма-хилликни асрашдаги аҳамияти юқори эканлиги, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш лозимлиги қайд этилди.

    Бундан ташқари, танлов иштирокчилари учун Самарқанддаги "Боқий шаҳар"да саёҳат ташкил этилди.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech