Зойир Мирзаев вилоят ёшлари билан навбатдаги юзма-юз мулоқотини ўтказди

    Нурафшон шаҳридаги “Ёшлар” марказида Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев ҳудуд ёшлари билан мулоқот ўтказди.

    Суҳбатда ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан фикрлар билдирилди.

    Мулоқот давомида ёшларнинг илм-фан, маданият ва спорт, тадбиркорлик, бандлик ва таълим соҳасига оид мурожаатлари, таклифлари тингланди.

    — Ёшларнинг ташаббуси маҳалла нуронийларининг мурожаатидан фарқ қилиши керак. Йўл, қурилиш, ичимлик суви каби масалаларни маҳалла вакиллари билан учрашганда назоратга оламан. Сизлар кўпроқ илм олиш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдор лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклиф берсаларингиз мақсадга мувофиқ бўлар эди, — деди вилоят етакчиси мурожаатларга жавоб қайтариш асносида.

    Учрашувда ёшлар томонидан билдирилган таклифлардан келиб чиқиб, “Дўстимга китоб совға қиламан” акциясини қўллаб-қувватлаш юзасидан вилоят ҳокими тегишли масъулларга кўрсатма берди.

    Мулоқот давомида ёшларга ўзларининг иқтидор ва ижодий салоҳиятлариини ҳам намойиш этишлари учун имкон берилди.

    Хусусан, Нурафшон шаҳридаги 4-мактаб ўқувчиси Хуршида Муҳаммаджонова томонидан дуторда ижро этилган куй даврага ўзгача файз бағишлади.

    Вилоят раҳбари ушбу мактаб ўқувчиларига рағбат тариқасида 10 та рубоб, 10 та дутор, 10 та доира совға қилинишини таъкидлади.

    Учрашув сўнгида Зойир Мирзаев бир гуруҳ фаол ёшларни тақдирлади, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates