Навоий кон-металлургия комбинати ва «Навоиуран» давлат корхонасининг 65 йиллиги муносабати билан «Учқудуқ» маданият саройида тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирга Учқудуқ туман ҳокимлиги, «Навоиуран» давлат корхонаси ва «Учқудуқ» ишлаб чиқариш майдони раҳбарияти, ишчи-ходимлар, тизимда узоқ йиллар самарали меҳнат қилган фахрийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари таклиф этилди.
Байрам тадбири аввалида «Навоиуран» давлат корхонаси бош директори учқудуқликларга йўллаган байрам табригини корхона бош директорининг ўринбосари A.Олтинов ўқиб эшиттирди.
Шодиёна давомида «Учқудуқ» ишлаб чиқариш майдонининг бир гуруҳ ишчи-ходимларига «Навоиуран Фахрийси» унвони, «Кончилик шуҳрати» кўкрак нишони, фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар топширилди.
Байрам тадбири «Учқудуқ» маданият саройи бадиий жамоалари ҳамда хонандаларининг куй-қўшиқ ва рақслари билан давом этди.