“Накурт” маҳалла фуқаролар йигʻинининг Қоʻшилиш қишлогʻи Паяриқ тумани марказидан 70 километр узоқда жойлашган. Ям-яшил кенгликлар, пурвиқор тогʻлар багʻридаги қишлоқнинг асосий ёʻли сой ёқалаб оʻтади. Ёлгʻизоёқ ёʻлнинг икки томонида мевали ва манзарали дарахтлар боʻй чоʻзган. Узоқдан оқариб турган моʻжазгина бино коʻзга ташланади.
"Меҳрли мактаб"га ташриф чоғида Зироат Мирзиёева бу ерда яратилган шароитлар билан танишди, болалар билан самимий суҳбатлашиб, педагоглар ва ота-оналарга далда сўзларини изҳор этди.