Хитойнинг Эксим банки Ўзбекистонда янги саноат лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди

    Жорий йил 21 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Хитой Халқ Республикаси Экспорт-импорт банки вице-президенти Янг Донгнинг бошчилигидаги делегация билан учрашди.

    Суҳбат чоғида томонлар жорий қўшма лойиҳаларни амалга ошириш жараёнларини атрофлича муҳокама қилдилар ва икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг истиқболли йўналишларини белгилаб олдилар.

    Хитой томони Ўзбекистон ҳукумати томонидан Банк ташаббусларини қўллаб-қувватлагани, жумладан, банкнинг биринчи ҳудудий ваколатхонасини очишдаги ёрдамлашгани учун миннатдорлик билдирди. Таъкидланганидек, Тошкентдаги минтақавий ваколатхонаси Банкнинг 8 та давлат, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжон, Арманистон ва Грузиядаги фаолиятини қамраб олади.

    Иқтисодиётнинг сув хўжалиги, телекоммуникация, гидроенергетика ва транспорт каби тармоқларида қўшма истиқболли лойиҳалар портфелини кўриб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.

    Учрашувда томонлар Ўзбекистоннинг турли тармоқларида талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳаларини суверен бўлмаган асосда келгусида молиявий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ягона позицияни ишлаб чиқдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    Маълумот учун: бугунги кунга қадар Хитой Эксим банки иштирокида умумий қиймати 3 миллиард доллардан ортиқ бўлган кимё саноати, энергетика, транспорт, ахборот технологиялари, қишлоқ ва сув хўжалиги каби соҳаларда, шунингдек, мамлакатимизда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш доирасида 51 та лойиҳа молиялаштирилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates