Уй-жойга инвестициялар даромадлилиги тушиб бормоқда

    Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан Тошкент шаҳрида кўп қаватли уй-жойларга инвестициялар даромадлилиги ўрганилди.

    Аҳоли учун турли инвестиция воситаларининг, жумладан, акциялар, облигациялар ёки пенсия фондлари каби имкониятларнинг чекланганлиги шароитида ривожланаётган мамлакатларда, айниқса уй-жой нархлари ошиб бораётган бир пайтда жамғармаларни уй-жойга инвестицияларга йўналтириш тенденцияси кузатилади.

    Тошкент шаҳрида уй-жойга инвестициялар даромадлилиги тушиб бормоқда. Хусусан, жорий йил февралда пойтахтда кўп қаватли уй-жойга инвестицияларнинг даромадлилиги ўртача 32,4 фоизни ташкил қилган бўлса, октябрда ушбу кўрсаткич 12,2 фоизгача тушди.

    Ушбу кўрсаткич уй-жой жойлашган ҳудуд ва хоналар сонидан келиб чиқиб, бир биридан сезиларли даражада фарқланади:

    • 1 хонали: Мирзо Улуғбек – 2,3 фоиз (февралда – 25,7 фоиз), Шайхонтоҳур – 17 фоиз (50 фоиз);
    • 2 хонали: Сирғали – 7,4 фоиз (19,4 фоиз), Шайхонтоҳур – 17,2 фоиз (59 фоиз);
    • 3 хонали: Бектемир – 3,2 фоиз (33,7 фоиз), Юнусобод – 13,7 фоиз (48,7 фоиз);
    • 4 хонали: Бектемир – 2 фоиз (37,9 фоиз), Юнусобод – 17фоиз (39,8 фоиз).

    Изоҳ: Уй-жойнинг инвестицион даромадлилиги уй-жой нархлари йиллик ўзгаришидан олинадиган даромад ҳамда уларни ижарага беришдан келадиган йиллик даромад йиғиндиси асосида ҳисобланди.

    Уй-жой нархлари ўзгаришидан олинадиган даромад.

    2024 йил февралда пойтахтда уй-жой ва ижара нархлари нисбатан юқори бўлган ҳудуд – Шайхонтоҳур туманида уй-жой нархлари кўтарилиши ҳисобига кўрилиши мумкин бўлган фойда ўртача 35,8 фоизни ташкил этган бўлса, октябрь ойида ушбу кўрсаткич 5,5 фоизгача тушди.

    Шунингдек, октябрда уй-жой нархлари ўзгаришидан олинадиган ўртача даромад Миробод (23,2 фоиздан 1,9 фоизга) ва Яккасарой (16,1 фоиздан 3,5 фоизга) туманларида сезиларли даражада пасайган.

    Мирзо Улуғбек ва Учтепа туманларида уй-жой нархларининг ўсишдан деярли тўхташи ёки бироз арзонлашиши натижасида октябрь ойида мазкур ҳудудларда уй-жой нархлари ўзгаришидан олинадиган ўртача даромадлилик мос равишда -2,6 фоиз ва -2,4 фоизни ташкил этган (февраль ойида 24,6 фоиз ва 15 фоиз).

    Уй-жойларни ижарага беришдан олинадиган даромад.

    Жорий йил октябрда уй-жойлар ижарасидан олинадиган йиллик ўртача даромад

    • Шайхонтоҳур туманида 10 фоиз (февралда 11,6 фоиз),
    • Миробод туманида 9,8 фоиз (10,4 фоиз),
    • Яккасарой туманида 9,5 фоизни (10,5 фоиз) ташкил этган.

    Ушбу кўрсаткич ижара нархлари нисбатан арзонроқ бўлган туманлар –

    • Сирғалида 9,3 фоиз (8,4 фоиз),
    • Учтепада 9,7 фоиз (8,6 фоиз),
    • Чилонзорда 9,3 фоиз (9,3 фоиз),
    • Олмазорда 9,1 фоизни (9,4 фоиз) ташкил этган.

    Ушбу рақамлар ижарадан келадиган ўртача даромад ўсиши секинлашганидан далолат беради. Таққослаш учун 2023 йил январдан 2024 йил сентябргача бўлган даврда жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги депоситлари бўйича ўртача фоиз ставкаси 21 фоизни ташкил этган.

    Даромадлилик даражаси бўйича 1 ва 2 хонали хонадонларнинг инвестицион жозибадорлиги юқори ҳисобланади. Жорий йил февраль ойида 1 ва 2 хонали хонадонларга йўналтирилган инвестициялар даромадлилиги мос равишда 35,6 фоиз ва 30,8 фоизни ташкил этган бўлса, октябрь ойида ушбу кўрсаткичлар 16,7 фоиз ва 12,2 фоизга тушди. Мазкур даврда 3 ва 4 хонали хонадонлар учун даромадлилик кўрсаткичи сезиларли даражада тушган (мос равишда 10,1 фоиз (февралда 33 фоиз) ва 9,9 фоиз (30,3 фоиз)).

    Ривожланаётган давлатларда аҳоли жамғармаларининг уй-жойга йўналтирилиши қисқа муддатда ижтимоий-иқтисодий барқарорликни ошириши мумкин. Аммо, узоқ муддатда капитал бозорини ривожлантириш ва аҳоли учун диверсификацияланган инвестиция имкониятларини тақдим этиш муҳимдир. Шу йўл билан аҳоли жамғармалари нафақат сақланиши, балки миллий иқтисодиётнинг турли соҳаларига инвестиция қилиб, янада кенгроқ ривожланиш имконини беради.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates