Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамда Боткен вилояти губернатори Абдукарим Алимбоевлар Шоҳимардон қишлоғи марказида жойлашган мўжазгина истироҳат боғида маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашдилар.
Шоҳимардон қишлоғига сайёҳлик мавсумининг очилиши муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбирлар Боткен вилоятининг Қадамжой туманидаги “Металлург” стадионида давом этди.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров раҳбарлигидаги делегация, Қирғизистоннинг Боткен вилояти раҳбарлари билан бирга Шоҳимардонни саёҳатга очиш жараёнида бу ердаги Ҳазрат Али зиёратгоҳида бўлди.
Фарғона туманидаги Шоҳимардон қишлоғи ва Қирғизистон Республикасининг Боткен вилояти Қадамжой туманида сайёҳлик мавсумини очилишига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда.