23 апр 2025
21:10

    Қозоқ халқининг машҳур мутафаккири Абай Қўнонбой ўғлининг 180 йиллигига

    Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида қозоқ халқининг буюк шоири, адабий тил ва ёзма адабиёт асосчиси, маърифатпарвар, файласуф, бастакор, таржимон ва жамоат арбоби Абай Қўнонбой ўғлининг 180 йиллик юбилейига бағишланган “Абай маънавий хазинасининг туркий дунёга таъсири“ мавзусидаги халқаро илмий-назарий конференция бўлиб ўтди.

    Конференцияда Қозоғистон, Озарбайжон, Туркия давлатларидан, шунингдек, республикамиздаги илғор олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот марказларидан олимлар, докторантлар ва тадқиқотчилар иштирок этди.

    Меҳмонлар дастлаб институтда қорақалпоқ адабиётининг атоқли вакили Ажиниёз Қосибой ўғлининг 200 йиллиги муносабати билан ташкил этилган Ажиниёз музейида бўлиб, бу ердаги экспонатлар билан танишди.

    Халқаро тадбир доирасида олимлар қорақалпоқ, ўзбек, қозоқ, туркман ва бошқа халқлар адабиётининг яқин алоқалари, Абай Қўнонбой ўғли ижодининг нафақат қозоқ халқи, балки туркий халқлар ва жаҳон адабиётидаги тутган ўрни, унинг чуқур фалсафий, гуманистик фикр-мулоҳазалари, қарашлари, асарларининг жаҳон халқлари адабиётида ўрганилиши, уларни халқаро миқёсда тарғиб қилиш ва келажак авлодларга етказиш каби масалалар бўйича маърузалар қилди. Ўзаро фикр алмашди.

    Конференция ўз ишини секцияларда давом эттирди.

    Минажатдин Қутлымуратов,

    «Янги Ўзбекистон» мухбири.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech