Шоҳимардонга микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилади, қишлоқ марказидаги истироҳат боғи таъмирланади

    Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамда Боткен вилояти губернатори Абдукарим Алимбоевлар Шоҳимардон қишлоғи марказида жойлашган мўжазгина истироҳат боғида маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашдилар.

    Самимий ва кўтаринки руҳда ўтган тадбирда сайёҳлик мавсумининг очилиши, икки халқнинг қардошлик, дўстлик муносабатлари ҳақида сўз борди.

    “Бизда мана шундай ажойиб жойлар бор. Бунақанги чиройли табиатни, кўнгли пок, қалби тоза, самимий ва камтарин инсонларни Худо берган. Одамларимизни тинч, хотиржам ҳаёт кечиришларини таъминлаш, ўзаро қўшни давлатлар билан баҳамжиҳат, қадрдон бўлиб яшаш, дўстлик, биродарлик алоқаларини бунданда мустаҳкамлаш мақсадида икки давлат делегациялари учрашиб турибмиз. Шоҳимардонга ёшлигимизда тез-тез оила-аъзоларимиз, қўни-қўшнилар билан келиб, зиёрат қилар эдик. Мана бугун ҳам бу ерга келиш насиб қилди. Ўша пайтлар бу ерлар гавжум, гуллаб-яшнаган, одамлар кўп бўлар эди. Мана яна Президентларимизнинг юксак сиёсий иродалари билан чегараларни очиш, ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий, маданий соҳаларни ривожлантириш борасида сайъ-ҳаракатлар қиляпмиз. Янги туристик мавсум бошланди. Тўйлар, тантаналар бўлади.

    Шоҳимардонни Қадамжой билан боғловчи осма дор йўлини ҳам очдик, энди Шоҳимардонга келган туристлар Қирғизистон ҳудудидаги “Қурбон кўл”ини айланиши, зиёрат қилишлари, дам олишлари мумкин. Шоҳимардон марказидаги истироҳат боғини таъмирлаш учун ҳам пул берамиз. Тунги чироқлар ўрнатилади, кўчалар асфальт қилинади. Марказ ободонлаштирилиб, меҳмонларнинг келишига тайёргарликни бошлашимиз керак. Энг асосийси, йўловчилар учун микроавтобуслар қўйилади. Бундан буёғига бирдам бўлиб яшашимиз керак. Икки томон халқи ҳам манфаат кўриб, турмуш даражаси, фаровонлиги ортиши зарур. Илоҳим юртларимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин”, - деди вилоят раҳбари Хайрулло Бозоров.

    Боткен вилояти губернатори Абдукарим Алимбоев ҳам икки томон вакиллари муҳим келишувларга эришганлигини таъкидлади.

    Кексалар эзгу ишлар бардавом бўлишини тилаб дуога қўл очдилар. Истироҳот боғида эса санъаткорлар иштирокида концерт дастури давом этди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates