«Ўзкимёсаноат» АЖ нинг биносига 200 кВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси ўрнатилди ва ишга туширилди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра станция йилига 296 400 кВт.с «Яшил» электр энергиясини ишлаб чиқаради.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзкимёсаноат" АЖ ахборот хизмати раҳбари Рустамбек Эшбеков маълум қилди.