Оқибатда автобусда бўлган 49 нафар йўловчидан 5 нафари вафот этди, уларнинг 2 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган.
Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати маълум қилди.
Хабарга кўра, ҳодиса юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, этганларни Ватанга олиб келиш ва уларнинг оила аъзоларига дафн маросимларини ўтказишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш бўйича барча зарур чораларни кўрилмоқда.
"Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳозирда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг масъул ходимлари Қозоғистонлик ҳамкасблари билан доимий алоқада бўлиб, бахтсиз ҳодисани келиб чиқиш сабабларини ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда«, дейилади хабарда.








