Эслатиб ўтамиз, Шаҳноза Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, World Aquatics Бюроси аъзоси ҳисобланади.
Айнан унинг ташаббуси билан Ўзбекистонда Адаптив спорт турлари ассоциацияси ташкил этилиб, спорт орқали реабилитация қилиш жараёни янада ривожланмоқда, айниқса, ногиронлиги бўлган аёллар ва қизларнинг адаптив спортдаги иштирокини кенгайтириш борасида салмоқли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Шунингдек, Шаҳноза Мирзиёева Осиё миқёсида ҳам параспортни ривожлантириш, давлатлар ўртасида ҳамкорлик ва инклюзив спорт дастурларини қўллаб-қувватлашга катта ҳисса қўшиб келмоқда. Унинг ташаббуслари туфайли минтақада адаптив спорт инфратузилмаси ривожланиб, кўплаб ёш спортчилар учун янги имкониятлар яратилмоқда.








