Қонун лойиҳаси билан Меҳнат кодексига иш вақтидан ташқари ишларга ҳақ тўлаш ва уларнинг давомийлигини соддалаштириш мақсадида ўзгартиришлар киритилмоқда.
Қонун лойиҳасида иш вақтидан ташқари ишларнинг максимал давомийлиги йилига 120 соат бўлиши ҳақидаги нормани бекор қилиш назарда тутилмоқда.
Шунингдек, ҳужжатда иш вақтидан ташқари ишларга кунлик дастлабки икки соат учун камида бир ярим баравар, икки соатдан ортиқ ишлаганларга эса камида икки баравар миқдорда ҳақ тўланадиган нормалар белгиланган.
Депутатларнинг таъкидлашича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга, ташкилотларда меҳнат унумдорлигини оширишга ва ходимларнинг даромадларини кўпайтиришга хизмат қилади.









