Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмдаги бошланғич синф ўқувчиларини овқатлантириш тартиби белгиланди

    Таълим 26 август 2022 2255

    “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (472-сон, 25.08.2022 й.) қабул қилинди

    Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида тажриба тариқасида бошланғич синф ўқувчиларига бюджет ҳисобидан бепул овқат билан таъминлаш тизими жорий этилган.

    Қарор билан юқоридаги ҳудудлардаги мактабларда соғлом овқатлантириш тизимини кейтеринг усулида ташкил этишга оид низом тасдиқланди.

    Низомда кейтеринг усулида хизмат кўрсатувчи ташкилотлар танловини ўтказиш, ҳисоб-китоб қилиш, таомлар устидан назорат қилиш тартиби белгиланган.

    Хусусан, ўқувчилар мактабда бир кунда бир маҳал овқатлантирилади.

    Овқатларни назорат қилиш учун мактабларда 5 кишилик (директор, ҳамшира ва ота-оналар вакиллари) махсус комиссия тузилади.

    Кундалик таомноманинг рўйхати “kundalik.com” платформаси орқали юритилади.

    Кейтеринг – ҳудудларда масофавий усулда умумий овқатланиш хизматларини кўрсатиш орқали овқатланишни шартнома асосида ташкил этиш, овқатларни тайёрлаш, етказиб бериш ва тайёр пазандачилик маҳсулотларининг чакана савдосини амалга ошириш хизматларини кўрсатиш.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates